Болгарияда муддатидан аввалги парламент сайловлари бошланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакатда 12 мингдан ортиқ сайлов участкаси очилди. Яна дунёнинг 70 давлатида 371 та сайлов участкаси ташкил этилди.
Болгарияда 7 миллиондан ортиқ фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга.
Парламент сайловларида 11 партия ва 9 коалиция, шунингдек, 9 нафар мустақил номзод иштирок этмоқда. Сайлов жараёнини 4 мингдан ортиқ кузатувчи кузатиб бормоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)