Япония Қўшма Штатлар кўмагида Шимолий Кореяга бостириб кириш режасидан воз кечмади. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлигининг мамлакат марказий газеталарида чоп этилган шарҳида маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
Агентликка кўра, Япония 17 март куни КХДрга йўналтирилган Radar-5 жосус сунъий йўлдошини учирди. Япония ўз-ўзини мудофаа кучлари кемалари ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари авиаташувчи жанговар гуруҳи Шарқий Хитой денгизида қўшма машғулотлар ўтказди.
«Япония ва АҚШ КХДРга бостириб киргудек бўлса, мағлубият аламини тотиб кўриши аниқ. Япония ҳудудидаги Америка базалари баллистик ракеталаримиз нишонида турибди. Агар ҳудудимизга ақалли битта снаряд тушса, Японияни аянчли хотима кутади», — дейилади шарҳда.
Изоҳ (0)