26—27 март ва 30—31 март кунлари республика бўйича ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Шу кунлари шамол тезлиги сониясига 15—20 метр бўлиши кутилмоқда. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши, қор кўчиши хавфи мавжуд.
1—4 апрель кунлари республикада об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда. Шу кунларда шамол тезлиги сониясига 17—22 метр бўлиши, ёмғир ёғиши, 2 апрель куни эса айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
2—4 апрель кунлари тунда 1—3 даража совуқ, кундузи 2—7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)