Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Наманган вилояти делегацияси Россиянинг Свердловск вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда «Namnews.uz» хабар бермоқда.
Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев билан музокаралар чоғида савдо-иқтисодий, инвестиция, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, таълим ва бошқа соҳалардаги алоқалар истиқболлари муҳокама қилиниши, икки вилоят ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланиши режалаштирилган.
Свердловск вилояти ҳукумати сайтига кўра, Наманган делегациясининг ташрифи Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов ва «Ўзпахтасаноат» холдинг компанияси бошқарув раиси Акмал Камолов иштирокида бўлиб ўтади.
Вилоятда Наманган миллий саноат кўргазмаси, икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ўтказилади.
Делегация аъзолари Первоуральск қувур заводи, Урал кардиология институти, Урал давлат педагогика университети фаолияти билан танишиши кўзда тутилган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)