• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Президентининг виртуал қабулхонасига мурожаатлар пуллик бўлгани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди

    Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мамлакат Президентининг виртуал қабулхонасига мурожаатлар пуллик бўлгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Вазирликнинг бу ҳақдаги тегишли баёноти ташкилотнинг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинган. Вазирлик баёнотининг тўлиқ матни билан қуйида танишиш мумкин.

    2016 йилнинг 25 сентябрида ишга туширилган Ўзбекистон Президентининг Виртуал қабулхонаси ҳукуматнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан яқиндан ишлашга, жойларда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва коррупциянинг олдини олишга мўлжалланган бепул электрон ресурс бўлиб келган ва бундан кейин ҳам бепул бўлиб қолади.

    Халқ орасида «Ер шари миш-мишлар билан тўладир», деган гап бор. Жумладан, сўнгги вақтларда PM.gov.uz порталининг пуллик бўлгани, аҳоли вакилларидан қабул қилинадиган мурожаатлар учун пул олиниши ҳақидаги миш-мишлар болалаб кетган эди. Бу тўғридаги миш-мишлар одамлар ўртасида ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар орқали тарқалмоқда. Хусусан, гўёки кимлардир аҳоли ўртасида гувоҳномасини кўрсатган ҳолда, ўзини порталнинг ходими сифатида таништирган ва аҳолидан мурожаатлари учун пул талаб қилган.

    Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бу каби маълумотларни рад қилади ва бу гап-сўзларнинг батамом асоссизлигидан аҳолини огоҳлантиради.

    2017 йилнинг «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилинишининг ўзиёқ порталнинг аҳоли ва ҳукумат ўртасидаги беминнат кўприк эканлигини англатади. Шунингдек, ҳукумат раҳбарияти мазкур йўналишни ривожлантириш ва аҳоли билан мулоқотда янги ва қулай усулларни ўрнатадиган лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан вазифаларни амалга оширмоқда.

    Шунингдек, Миллий оператор томонидан абонентлари учун қатор ҳукумат ва давлат сайтларидан, жумладан Ўзбекистон Президентининг Виртуал қабулхонаси — PM.gov.uz’дан бепул интернет трафиги асосида фойдаланиш имкони яратилди.

    Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги аҳолини бу каби миш-мишларга ишонмасликка чақиради, Виртуал қабулхонанинг мурожаатчи учун бундан кейин ҳам бепул хизмат кўрсатишини маълум қилади. Бу тўғрида батафсил жойлардаги «Халқ қабулхонаси»га мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ.

    «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

    25.03.2017, 19:40   Изоҳ (0)   31027
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Бўзсув устидан қурилган янги кўприк билан танишди

    25.03.2017, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Увайсий маҳалласидаги каби маҳалла марказларини бунёд этиш ҳақида кўрсатма берди

    25.03.2017, 18:55

    Шавкат Мирзиёев: Одамларнинг даромади кўпайса, бюджетга пул кўпроқ тушади

    25.03.2017, 18:40

    Шавкат Мирзиёев ҳозир фойдаланилмаётган Тошкент мотор заводига ташриф буюрди

    25.03.2017, 18:25

    Бўзсув устидан қурилган ва Юнусободни Мирзо Улуғбек тумани билан боғловчи янги кўприк бўйлаб автомобиллар қатнай бошлади

    25.03.2017, 18:01

    Фоторепортаж: Бунёдкор—Муқимий чорраҳасидаги янги кўприк

    25.03.2017, 15:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.