Ироқ хавфсизлик кучлари тинч аҳоли орасида қурбонлар сони кескин ортгани сабаб, Мосулнинг ғарбий қисмига юришни тўхтатишга қарор қилди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
«Эски шаҳар ҳудудидаги тинч аҳоли орасида қурбонлар сонининг ортиб кетиши режаларни қайта кўриб чиқиш мақсадида операцияни тўхтатиб туришимизга мажбур қилди», — дея федерал полиция матбуот котиби сўзларидан иқтибос келтирди Reuters.
Агентлик билан суҳбатлашган масъулнинг таъкидлашича, раҳбарият тинч аҳоли орасида йўқотишларга йўл қўймай, «жарроҳлик даражасидаги аниқлик» билан террорчиларга ҳужум қилиш мақсадида «янги режа ва тактикани чамалаб кўрмоқчи».
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)