Суриянинг исёнчилар назорати остида бўлган Идлиб шаҳридаги қамоқхона биносига берилган ҳаво зарбаси оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Дастлабки маълумотга кўра, ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар орасида маҳбуслар ва қамоқхона назоратчилари бор.
Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Женевада Сурия масаласи бўйича музокараларнинг навбатдаги раунди бошланган.
Аввалги музокаралар Дамашқ расмий вакиллари ва уч йирик мухолифат фракцияларининг тўғридан тўғри алоқасини таъминлай олмаган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)