АҚШнинг Жоржия штатида кичик хусусий самолёт турар жой биносига бориб урилди. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.
Авария Кобб Каунти халқаро аэропорти учиш-қўниш йўлагидан 2,5 километр масофада юз берди.
Ҳодиса оқибатида самолёт учувчиси ҳалок бўлган.
Фожиа сабаб зарар кўрган уй қўшниларининг сўзларига кўра, самолёт қулаган вақтда хонадон эгалари черковда бўлган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)