Миср пойтахти — Қоҳира шаҳрининг жанубий чеккасидаги Маъди посёлкасида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Агентлик хабарига кўра, воқеа оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳат олди.
Ҳозирча бўлиб ўтган ҳодиса учун жавобгарликни ҳеч ким бўйнига олгани йўқ. Портлаш сабаби ҳам ҳозирча номаълум.
Қоҳира чеккасидаги портлаш мамлакат собиқ президенти Ҳусни Муборак озодликка чиққан кун содир бўлди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)