Сурия республика гвардияси жангчилари «Жабҳат ан-Нусра» жангариларининг Дамашқ марказига шаҳарнинг шарқий қисмларидан ёриб ўтишга навбатдаги уринишини бартараф этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Жангарилар Жобар даҳасидаги тўқимачилик фабрикаси ҳудудида ҳукумат кучлари марраларига ҳужум уюштирди. Берилган зарбалар натижасида улар сафида йўқотишлар кузатилди ва ортга чекинишга мажбур бўлди.
Ҳафта бошидан бери террорчилар суқилиб кирган шарқий ҳудудларни тозалаш бўйича операция давомида 450 нафардан ортиқ жангари йўқ қилинди. Улар Сурия пойтахтининг шарқий дарвозалари — Аббосийлар майдонини эгаллашга уринганди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)