Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар бермоқда.
Вилоят ички ишлар департаменти матбуот хизматига кўра, ЙТҲ 24 март, жумага ўтар кечаси Олмаота—Кокпек—Коктал трассасида содир бўлди. Nissan Primera ва Toyota Vista автомобилларининг тўқнашуви оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Улар орасида болалар ҳам бор.
Фожиада 2009 йилда туғилган бола мўъжиза билан омон қолди. У ҳозир касалхонага ётқизилган.
Ҳодиса юзасидан судгача бўлган текширув олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)