КХДР янги ядро синовини ўтказишга тўлиқ тайёр. Бу ҳақда Корея Республикаси миллий мудофаа вазирлиги вакили маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Шимолий Корея ер остида ядро қуролини портлатишга тайёргарликни якунлади. У Ким Чен Индан тегишли буйруқ келиб тушгач, бир неча соат ичида амалга оширилиши мумкин», — деди офицер.
Унинг таъкидлашича, Жанубий Корея ҳарбийлари америкалик ҳамкасблари билан ҳамкорликда Точхан-ридаги полигонда бўлаётган «вазиятни диққат билан кузатмоқда». Мудофаа вазирлиги вакили фикрича, атом синови жорий ой охиригача ўтказилади.
Изоҳ (0)