Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири ва Дубай амири шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактумнинг оиласида яна бир меросхўр дунёга келди, деб ёзади Russian Emirates. 22 март куни туғилган ўғил болага Рашид (бин Мансур Ал Наҳайян) деб исм қўйишди.
Чақалоқ БААнинг бирйўла иккита қироллик сулоласи — Ал Мактум ва Ал Наҳайянлар вакилига айланди. Унинг онаси — Манал бинт Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум, БАА вице-президентининг қизи, отаси эса — шайх Мансур Саид Ал Наҳайян, БАА бош вазири ўринбосари ва президент алоқалари бўйича вазир.
Қироллик оиласи вакиллари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига Дубайнинг янги валиаҳд шаҳзодаси суратларини жойлади.
Изоҳ (0)