Балаклея шаҳри ва Харьков вилояти яқинидаги ҳарбий омборда портлаш ва ундан келиб чиққан ёнғин ва ўқ-дориларнинг занжирли детонацияси юз берди. Бу ҳақда Украинанинг «24» телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Балаклеядаги ҳарбий омборда кучли портлаш содир бўлди. Украинадаги энг йирик ўқ-дорилар омбори айнан шу шаҳарда жойлашган», — дейилади хабарда.
Маҳаллий ОАВларининг маълум қилишича, аҳоли хавфли ҳудуддан эвакуация қилинмоқда.
Ҳодиса жойидан олинган қисқа видеороликда ёнғиннинг катта ўчоғи ва унда ҳар сонияда снарядларнинг янги портлаши юз бераётганлигини кўриш мумкин. Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумотлар келиб тушмади.
Ҳозирги пайтда Балаклеяда ёнғинни ўчириш штаби ташкил этилган ва уни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ (0)