Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегациясининг Шанхайга ташрифи чоғида 2017—2019 йилларда икки шаҳар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича чора-тадбирларнинг бутун мажмуини ўз ичига олган Ҳамкорлик тўғриидаги меморандум имзоланди, деб ёзади «Жаҳон» АА.
Муниципалитетлар келишув бандларининг бажарилишини назорат қилиб борадиган махсус ишчи гуруҳни тузди. Ҳужжат бизнес ва савдони ривожлантириш, таълим, маданият, туризм ва спорт каби соҳаларни қамраб олади.
Хитойга ташриф доирасида Ўзбекистон вакиллари, шунингдек, Шанхайнинг шаҳарлаштириш, қурилиш ва коммуникациялар бўйича комиссияси бош котиби Жин Чен билан учрашди. Учрашувда меъморий иншоотлар қуриш, коммунал соҳани ривожлантириш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Shanghai Construction ва Shangtex компаниялари раҳбарлари билан музокараларда Хитой компанияларининг Тошкентдаги қатор объектлар қурилишидаги иштироки ҳақида дастлабки келишувларга эришилди.
Изоҳ (0)