Ўзбекистон Адлия вазирлиги сайтида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизматларидаги вакант ўринлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона базаси яратилди, деб ёзади «Газета.uz».
Айни пайтда эълон қилинган таклифлар сони 673 тани ташкил қилади. Иш масалалари бўйича кўрсатилган давлат органи ёки Адлия вазирлигига мурожаат қилиш керак.
Таъкидланишича, маълумотларнинг ягона базаси Президентнинг «Юридик хизматлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ яратилган.
Изоҳ (0)