21 март куни Татаристоннинг Халқлар дўстлиги уйида II «Ўзбекистон гўзали 2017» гўзаллик ва истеъдод танлови финали бўлиб ўтди, деб ёзади «1news.uz». Бу йил Ўзбекистон гўзали номи учун Қозоннинг турли ўқув муассасаларида таълим олувчи олти иштирокчи беллашди.
Танлов визитка, интеллектуал викторина ва ижодий чиқиш каби учта босқичдан иборат бўлди. Танлов ҳайъати ролини Татаристон Республикаси ўзбекларининг миллий-маданий мухторияти раҳбари Абдуманоб Абдусатторов, «Ўзбекистон гўзали 2016» танлови ғолиби Сабина Мусаева, қўшиқчи Камилла Даянова, Татаристон халқлари ассамблеяси кенгаши ижроия қўмитаси раҳбари Николай Владимиров бажарди.
Танловнинг ҳар бир иштирокчиси алоҳида йўналишлар бўйича ғолиб деб топилди:
«Мисс латофат» — Камилла Йўлдошева
«Мисс жозиба» — Динора Ҳабибуллина
«Мисс тароват» — Замира Фозилова
«Мисс интеллект» — Кумушой Маҳмудова
«Мисс истеъдод» — Динора Малюкова
«Томошабинлар ёқимтойи» — Асия Содиқова.
Гран-при мукофотини, шунингдек, Ўзбекистонга ташриф буюриш ҳамда «Дунё жавоҳири 2017» талабалар танловида иштирок этиш ҳуқуқини Асия Содиқова қўлга киритди.
Изоҳ (0)