• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Экспертлар: тўхташ чизиғи учун жарима камроқ бўлиши керак

    Norma нашри экспертлари Тошкент чорраҳаларида ишга туширилган камералар қайд этган, тўхташ чизиғи билан боғлиқ қоидабузарликлар учун жарималарни камайтиришни таклиф қилмоқда. «Камералар ишга туширилганидан кейин ЙҲҚларини бузганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланди. Бу вазифа бажарилган экан, жарималарни тушириш вақт келмадимикан, деган савол туғилади?» — дейилади унда. Қуйида эксперт фикрлари ва таклифларини тўлиқ ҳолда келтирамиз.

    Фото: «Avtomotoprof.ru»

    Фото: «Avtomotoprof.ru»

    «Йўл ҳаракати қоидаларининг 41-бандида (кейинги ўринларда – ЙҲҚ) шундай дейилган: «Светофорнинг (реверсивдан ташқари) ёки тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида ҳайдовчилар транспорт воситаларини тўхташ чизиғи (5.33 йўл белгиси) олдида, бундай чизиқ бўлмаганда эса:

    • чорраҳанинг қатнов қисми билан кесишган жойида, пиёдаларга (ушбу Қоидаларнинг 102-бандини ҳисобга олган ҳолда) халақит бермасдан;
    • темир йўл кесишмаси олдида ушбу Қоидаларнинг 119-бандига мувофиқ;
    • бошқа жойларда светофор ёки тартибга солувчининг олдида, ҳаракатланишига рухсат берилган транспорт воситалари ва пиёдаларга халақит бермаган ҳолда тўхташи керак.
    Яъни, агар тўхташ чизиғи бўлмаса, ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойига тақалиб келиш, агар у ҳам бўлмаса, шундоққина светофор тўғрисида тўхташга ҳақли. Бу ерда ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик бўлмайди, чунки ҳайдовчи атрофдагилар учун хавф туғдирмайди. Агар ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойига кирса ёки чорраҳага чиқиб кетса ва бу билан пиёдалар ва бошқа автомобиллар ҳаракатланиши учун тўсқинлик ҳосил қилса, бу энди жазоланади.

    Бу муҳим! Эътиборингизни шунга қаратишни хоҳлардикки, ЙҲҚнинг амалда тасдиқлашича, хавф айнан бир томондан чорраҳага келаётган автомобилнинг ҳаракат йўналиши билан бошқа йўл бўйлаб кесишаётган пиёдалар ва транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган линияларнинг кесишадиган нуқтасида вужудга келади.

    Тўхташ чизиғи чизилган бўлса, юридик нуқтаи назардан вазият ўзгаради. Айтайлик, кеча у йўқ эди. Ҳайдовчи тормоз беришни бошлади, аммо унгача тўхташга улгурмади ва олди ғилдираклари билан чизиқни 30 см.га босиб ўтди. Аммо тўхташ нуқтаси ҳали ҳам худди ўша – ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойига ёки светофорга кирмаган. Энди бу мутлақо худди у чорраҳадан светофорнинг тақиқловчи ишорасида ўтганидек квалификацияланади (МЖтК 1284 моддаси).

    Тўсқинлик ҳосил қилмай, авария ҳолатини келтириб чиқаришни истамай тўхтаган ҳамда аксинча, пиёдаларга ва бошқа транспорт воситаларига йўлни кесиб ўтишига тўсқинлик қилган вазиятларда ҳайдовчининг айбдорлик даражаси мутлақо бошқа-бошқа десак, ўйлаймизки, фикримизга ҳайдовчилар ҳам, ЙҲХДХ инспекторлари ҳам қўшилсалар керак. Аммо нима сабабдан у ҳолда жарималарга бўлган ёндашув иккала ҳолатда ҳам бир хил?

    Бу кам аҳамиятли 30 см масофа нафақат катта жарима солиш учун, балки 1 йилга транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши учун ҳам расмий сабаб бўлиши мумкин. Агар тўхташ чизиғи чизилмаган бўлса, худди ўша тўхташ нуқтасини босганда ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик келиб чиқмайди.

    Эслатиб ўтамиз, МЖтКнинг 21-, 245-, 3081-моддаларида қилмишнинг кам аҳамиятлилиги сабабли маъмурий жавобгарликдан озод этиш механизмлари кўзда тутилган. Бироқ, чамаси камералар тизими уни қўлламасдан ишлаётир.

    Шаҳарда ЙҲҚ бузилишининг махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ишга туширилган вазиятда (кейинги ўринларда – камералар) қатор ҳайдовчилар ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилиши мумкин. Улар орасида автомобилни бошқариш касби бўлган фуқаролар ҳам анчагина бўлади.

    Эътиборли ўқувчилар шуни қайд қилишлари мумкинки, камералардан фойдаланган ҳолда маъмурий ҳуқуқбузарликларни қайд қилишда жарима солиш тўғрисидаги қарор такрорийлик инобатга олинмасдан чиқарилади (Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги  йўриқноманинг 331-банди).

    Яъни айнан битта ҳуқуқбузарлик неча маротаба содир этилганлиги муҳим эмас, жарима бир хил бўлади.

    Бироқ шуни билиш керакки:

    1) такрорийлик мазкур қарор хусусида шикоят берилганда инобатга олиниши мумкин (МЖтК 321-моддаси);

    2)такрорийлик ҳуқуқбузарлик бевосита ЙҲХДХ инспектори томонидан аниқланганда инобатга олинади.

    Шу тариқа, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлиш хавфи барибир катта.

    Алоҳида таъкидлаб ўтамиз: Биз тўхташ чизиғидан ўтганлик учун маъмурий жавобгарлик қўлланилиши заруратини инкор этмаймиз ва камералар ўрнатилишини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам чизиқларга амал қилиш керак, ҳайдовчиларни эса интизомга чақириш даркор. Ҳам Ўзбекистондаги, ҳам бутун дунёда жиноят қонунчилиги ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ривожланишининг тажрибаси шуни исботладики, ҳуқуқбузарликлар билан курашишга жиддий  чоралар эмас, балки жавобгарликнинг муқаррарлиги ёрдам беради. Бундай муқаррарликни камералар таъминлади.

    Шу боис, жавобгарлик чораси хатти-ҳаракатнинг оғирлик даражасига мувофиқ келиши кераклигидан келиб чиқиб, биз маъмурий жазоларни табақалаштириш ҳамда МЖтКнинг 1284–моддасига қуйидаги ўзгартиришларни киритишни таклиф этамиз:

     

    Амалдаги таҳрир

     

     

    Таклиф этилаётган таҳрир

    1284-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши

     

     Тўлдирилмоқда

     

     

     

     

    1284-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши

     

    Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши тўхташ чизиғи бўлмаган ҳолатда Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тўхтаганда –

     

    энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

    Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши

    —

     

     

     

     

    энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

     

    Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши тўхташ чизиғи бўлмаган ҳолатда Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тўхтамаганда —

     

    энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

     

    Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,

     

     

     

    энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

    Мазкур модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган  ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса —

     

    энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

    Худди шундай ҳуқуқбузарлик икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса —

     

     

    транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади. 

    Мазкур модданинг иккинчи  қисмида назарда тутилган  ҳуқуқбузарлик икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса —

     

    транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади. 

    Узоқ йиллардан бери чорраҳаларида камера ўрнатилган Россия Федерациясида масала худди шундай ечим топган. Ушбу мамлакатнинг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 12.12-моддасига кўра, тўхташ чизиғи олдида тўхтамаганлик учун 800 рубль жарима солинади ва у алоҳида ҳуқуқбузарлик саналади. Агар у бир йил мобайнида такрорланса, ҳайдовчига жарима солишда давом этишади, аммо транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишмайди. Қачонки пиёдалар ҳаракати учун тўсқинлик туғдирилса ёки чорраҳага чиқиб кетилса, бунга энди бутунлай бошқа сифатдаги ҳуқуқбузарлик деб қаралади ва унинг учун кўпроқ – 1 000 рубль миқдорида жарима ундирилади. Бундай такрорий ҳуқуқбузарликда жарима миқдори 5 000 рублгача оширилади ёки инсонни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилишади.

    Муқобил ёндашув: мазкур материални тайёрлаш жараёнида  ахборот тизимлари ишидан яхши хабардор бўлган ҳамкасбларимиздан бири таклифимизни амалиётга жорий этишнинг имконияти йўқ, дея фикр билдирди. Бунинг сабаби – камералар тизимининг ишлаш алгоритми ҳуқуқбузарликни автоматик тарзда табақалаштиришга имкон бермайди.

    Бироқ биз МЖтКнинг 245- ва 248-моддаларига мувофиқ иш бўйича қарорларни компьютер эмас, аниқ мансабдор шахслар қабул қилишига аминмиз. Барча масалаларни техника зиммасига юклаб қўйиш нотўғри бўлган бўлар эди. Ёки тизимни такомиллаштириб бориш даркор ёки ҳар бир ЙҲҚ бузилиши ҳолати бўйича муҳокамаларда мансабдор шахсларнинг иштирокини таъминлаш зарур».

    23.03.2017, 09:09   Изоҳ (0)   28126
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кўпроқ қувонч, кўпроқ мевалар, кўпроқ шарбат!!!

    23.03.2017, 09:00

    ЕТTБ президенти Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик хатини ёзди

    23.03.2017, 08:44

    Ўзбекистон Сенати 28—29 март кунлари ялпи мажлис ўтказади

    22.03.2017, 20:09

    Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи, Тошкентдан Олмаотага илк халқаро темирйўл қатнови, Тошкент учун 320 та MAN автобуси ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    22.03.2017, 19:24

    Фото: Шавкат Мирзиёевни Остона аэропортида Қозоғистон бош вазири кутиб олди

    22.03.2017, 19:11

    Ўзбекистон жаҳоннинг энг бахтли мамлакатлари рўйхатида 47-ўринни эгаллади. МДҲда эса — биринчи

    22.03.2017, 18:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Конате учун “Ливерпуль”га таклиф тайёрлади

    Спорт | 14 август, 13:35

    Германия Исроилга ҳарбий сувости кемаси етказиб беради

    Дунё | 14 август, 13:27

    Mobiuz’ни сотиб олишга АҚШ, Европа, Араб давлатлари қизиқиш билдирди

    Ўзбекистон | 14 август, 13:09

    Тожикистон президентининг қизи вазирликда юқори лавозимга тайинланди — ОАВ

    Тожикистон | 14 август, 12:49

    Дунёда биринчи марта ис газидан заҳарланишга қарши препарат яратилди

    Илм-фан | 14 август, 12:17

    Чарльз Оливейра Топурия ва Арман Сарукян ўртасидаги эҳтимолий жанг фаворити ким эканини айтди

    Спорт | 14 август, 12:11

    Дин ишлари бўйича қўмита диний таълим олиш учун чет элга боришга даъват этувчи рекламаларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 14 август, 12:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.