Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 март куни Остона шаҳрида «Ватан ҳимоячилари» монументига гул қўйди, дея хабар бермоқда ЎзА.
«Тинчлик, озодлик йўлида жон фидо қилган ватанпарвар инсонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон пойтахтидаги Давлат раҳбарлари хиёбонига кўчат ўтқазди. Бу ерда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов эккан дарахт баравж ўсмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)