• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Конституциясига суд тизимини такомиллаштиришга доир ўзгартиришлар киритилади

    Norma нашри «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун лойиҳасига доир тушунтиришларни эълон қилди. Унинг муаллифи Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Алия Юнусовадир.

    Президентнинг 2017 йил 21 февралдаги 4966-сон Фармони 4, 6 ва 8-бандлари ҳамда 2016 йил 21 октябрдаги 4580-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан бошқа масъул вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

    Конституциянинг 80-моддасига асосан, Олий Мажлис Сенати ваколатига давлат раҳбарининг тақдимига биноан Конституциявий судни, Олий судни, Олий хўжалик судини сайлаш киради.

    Мамлакат Асосий Қонунининг 93-моддасига мувофиқ, Президент парламент юқори палатасига Конституциявий суд раиси ва судьялари, Олий суд раиси ва судьялари, Олий хўжалик суди раиси ва судьялари лавозимларига номзодларни тақдим этади ҳамда вилоят, туманлараро, туман, шаҳар, ҳарбий ва хўжалик судларининг судьяларини тайинлайди ва лавозимларидан озод этади. Шу билан бирга, суд тизимини амал қилиши бўйича тўпланган тажрибанинг ўрганилиши суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш зарурияти мавжудлиги ҳақида хулосага олиб келади. Жумладан, Президент ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси конституциявий давлат органлари тизимида аниқ ҳуқуқий мақомга эга эмас, ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади ва чекланган ваколатларга эга.

    Бундан ташқари, суд ҳокимиятининг икки олий органи  Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судининг мавжудлиги суд тизимини бошқариш вазифаларининг такрорланишига, ягона суд амалиёти таъминланмаслигига олиб келмоқда. Судлар тизимининг амалдаги тузилмаси ва штат бирлиги хизмат вазифаларини оқилона тақсимлаш имконини бермаяпти, бу эса уларни замон талабларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш ва мақбуллаштиришни талаб этади.

    Маъмурий суд иш юритувини амалга ошириш бўйича конституциявий норма, шунингдек давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорларидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларининг ишончли суд ҳимоясини таъминловчи ягона суд мавжуд эмас.

    Юқорида қайд этилган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида:

    • Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашадиган Судьялар олий кенгашини ташкил этиш таклиф этилмоқда. Бунда, Кенгашнинг фаолияти алоҳида қонун билан тартибга солиниши ҳақидаги нормани киритиш таклиф қилинаётир («Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни). Шу муносабат билан, Конституциянинг 81, 111-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда;
    • Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари ва раис ўринбосарлари Кенгашнинг тақдимномасига биноан Президент томонидан, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, туман (шаҳар), туманлараро судлари судьялари эса Президент билан келишилган ҳолда Кенгаш томонидан лавозимга тайинланиши ва лавозимдан озод этилиши тартиби таклиф этилмоқда. Шунингдек, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларини, туман (шаҳар) маъмурий судлари билан суд тизимини кенгайтириш таклиф этилмоқда. Шу муносабат билан, Асосий Конуннинг 80, 93, 107 ва 110-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда;
    • Олий суд ва Олий хўжалик судини ягона Ўзбекистон Республикаси Олий судига бирлаштириш ва бу билан фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органини ташкил этиш таклиф этилмоқда. Шу муносабат билан, мамлакат Конституциясининг 83, 93, 107 ва 111-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда;
    • Президентнинг 2016 йил 21 октябрдаги 4580-сон Фармонида судья лавозимида бўлишнинг биринчи маротаба беш йиллик, кейин ўн йиллик муддатини ва шундан сўнг муддатсиз даврини белгилаш кўзда тутилган. Шу муносабат билан, Конституциянинг 112-моддаси судьялик ваколатлари бўйича аниқ муддатлар ўрнатилишига оид ҳавола қилувчи норма билан тўлдирилмоқда (Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонуни).
    Ўйлаймизки, ушбу Қонуннинг қабул қилиниши:
    • суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш;
    • судлар фаолияти самарадорлиги ва нуфузини ошириш;
    • судлар тузилмасини ҳамда судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш;
    • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашга хизмат қилади.

    23.03.2017, 09:51   Изоҳ (0)   7297
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Татаристонда «Ўзбекистон гўзали 2017» танлови ғолиби аниқланди

    23.03.2017, 09:25

    Экспертлар: тўхташ чизиғи учун жарима камроқ бўлиши керак

    23.03.2017, 09:09

    Кўпроқ қувонч, кўпроқ мевалар, кўпроқ шарбат!!!

    23.03.2017, 09:00

    ЕТTБ президенти Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик хатини ёзди

    23.03.2017, 08:44

    Ўзбекистон Сенати 28—29 март кунлари ялпи мажлис ўтказади

    22.03.2017, 20:09

    Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи, Тошкентдан Олмаотага илк халқаро темирйўл қатнови, Тошкент учун 320 та MAN автобуси ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    22.03.2017, 19:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Конате учун “Ливерпуль”га таклиф тайёрлади

    Спорт | 14 август, 13:35

    Германия Исроилга ҳарбий сувости кемаси етказиб беради

    Дунё | 14 август, 13:27

    Mobiuz’ни сотиб олишга АҚШ, Европа, Араб давлатлари қизиқиш билдирди

    Ўзбекистон | 14 август, 13:09

    Тожикистон президентининг қизи вазирликда юқори лавозимга тайинланди — ОАВ

    Тожикистон | 14 август, 12:49

    Дунёда биринчи марта ис газидан заҳарланишга қарши препарат яратилди

    Илм-фан | 14 август, 12:17

    Чарльз Оливейра Топурия ва Арман Сарукян ўртасидаги эҳтимолий жанг фаворити ким эканини айтди

    Спорт | 14 август, 12:11

    Дин ишлари бўйича қўмита диний таълим олиш учун чет элга боришга даъват этувчи рекламаларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 14 август, 12:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.