Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи давом этмоқда. ЎзАнинг хабар беришича, 23 март куни, куннинг иккинчи ярмида Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев ҳамроҳлигида «Остона опера» Давлат опера ва балет театрига ташриф буюрди.
Қозоғистон президенти ташаббуси билан қурилган ушбу театр 2013 йилда фойдаланишга топширилган. Томоша зали 1250 кишига мўлжалланган. Қозоғистоннинг кўплаб маданий тадбирлари мазкур театрда ўтказилади.
«Олий мартабали меҳмон театр билан таништирилди. Президентлар бу ерда ‘Қиз Жибек’ операсини томоша қилдилар», — дейилади ЎзА ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)