Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Новосибирск шаҳри мэри Анатолий Локоть билан музокаралар олиб борди, деб ёзади UzDaily.
Учрашув чоғида томонлар Новосибирск ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида савдо, туризм, маданият ва спорт соҳасидаги икки томонлама алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Андижон вилояти ҳокими муниципал бошқарув соҳасида тажриба алмашишни ташкил қилишни, шунингдек, туризм ва савдо соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришни таклиф этди.
Изоҳ (0)