Нью-Деҳлида 23 март куни Ўзбекистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, Ўзбекистон делегациясига мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари бошчилик қилади.
Делегация таркиби ва унга айнан ким бошчилик қилиши ҳақида қўшимча ахборот берилмаган.
Аввалроқ мазкур маслаҳатлашувлар доирасида «икки давлат ҳамкорлигига қўшимча туртки ҳамда узоқ муддатли Ўзбекистон—Ҳиндистон стратегик шерикчилигининг янги йўналишларини белгилаб берадиган масалаҳалар муҳокама қилиниши кутилаётгани» айтилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)