Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида номаълум ҳайдовчи йўлни велосипедда кесиб ўтаётган шу туманда яшовчи фуқарони уриб юбориб, ҳодиса жойидан яширинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қаровсиз қолдирилган фуқаро тан жароҳати олиб, касалхонада вафот этди.
Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида йўл-транспорт ҳодисасини Ғузор туманида яшовчи А.Ж. ўзига тегишли «ВАЗ-2107» русумли автомобилини бошқараётиб содир этганлиги аниқланди ва қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)