2017 йил 20 март куни Ўзбекистон ва Россия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил тўлди. Шу муносабат билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов россиялик ҳамкасби Сергей Лавровга табрик йўллади. Табрик матни Ўзбекистон ТИВ сайтида эълон қилинди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан энг самимий табрикларим ва илиқ тилакларимни қабул қилгайсиз.Аввалроқ дипломатик алоқаларнинг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин бир-бирини табриклагани ҳақида хабар берилган эди.Ўтган чорак аср давомида мамлакатларимиз икки томонлама алоқаларнинг деярли барча муҳим соҳаларида, шунингдек халқаро ва минтақавий ташкилотлар йўналиши бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо-иқтисодий, ҳарбий-сиёсий ва гуманитар соҳалардаги алоқаларнинг динамик ривожланиши ҳамда стратегик ҳамкорликнинг чуқурлашуви Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилиши ҳақидаги фикрингизга қўшиламан.
Ижозатингиз билан яна бир бор Сизга ўз миннатдорчилигимни билдириб, Сиз, ҳурматли Сергей Викторович, ва Сиз орқали бутун Россия Ташқи ишлар вазирлиги жамоасига фаровонлик ва янги муваффақиятлар тилайман.
Ҳурмат билан,Абдулазиз Комилов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)