АҚШ президенти Дональд Трамп Россия билан алоқаси ҳақида тарқалган хабарлар ёлғон эканлигини яна бир бор таъкидлади. Трамп Twitter’даги ёзувини АҚШ Миллий разведкаси собиқ директори Жеймс Клэппернинг баёнотига асосланган ҳолда қолдирди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Жеймс Клэппер ва бошқалар мени Россия билан махфий келишувим борасида бирорта исбот йўқлигини маълум қилди. Бунинг барчаси уйдирма эканлигини ҳамма билади! Реаллик шундан иборатки, конгресс, ФҚБ буни махфий маълумотни чиқиб кетиши сифатида кўриб чиқиши керак. Манбани топиш шарт!», — деб ёзди Трамп.
Трампнинг фикрича, демократлар сайловолди кампаниясидаги омадсизлигини оқлаш мақсадида «Россия мавзуси»ни ўйлаб топган.
Аввалроқ, Трамп Fox News телеканали бошловчисининг илтимосига кўра, Россия президенти Владимир Путинни «қаттиқ ёнғоқ» дея атаган эди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)