Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй 29 мартда Европа Иттифоқидан чиқиш жараёнини бошлайди. Жараён доирасида бош вазир Европа Иттифоқига хат юборади ва бу Brexit’нинг расман бошланиши бўлади. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «Газета.ru» маълум қилди.
Шу тариқа, хат қабул қилиб олинган вақтдан бошлаб икки йиллик ҳисоб бошланади. Бу муддат ичида мамлакат Иттифоқдан чиқишни якунлаши керак.
Brexit бошланганидан сўнг Лондон ва Брюссель ўртасида мазкур масала юзасидан музокаралар бошланиши мумкин.
Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича вазирлиги ушбу хабарни тасдиқлади. 13 мартда мамлакат парламенти Тереза Мэйга Brexit’ни амалга ошириш вазифасини топширди, 16 мартда эса қиролича Елизавета II Brexit бўйича қонунни маъқуллади ва қонун кучга кирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)