АҚШ президенти Дональд Трамп 19 март, якшанба куни КХДР билан боғлиқ вазият ва Хитой билан муносабатларни муҳокама қилиш учун ташқи сиёсат ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчилари билан учрашувда иштирок этди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Трамп Шимолий Корея ва Хитойга боғлиқ учрашувлар ўтказганлиги маълум қилинмоқда. Шу билан бир пайтда Оқ уй учрашув тафсилотлари ҳақида хабар бермади.
Трамп дам олиш кунларини Палм-Бичдаги (Флорида штати) «Мар-а-Лаго» қароргоҳида ўтказди. Вашингтонга эса 19 март, якшанба куни кечқурун қайтди. Палм-Бични тарк этишдан аввал Трамп Пхеньяннинг КХДР ракета ва ядро дастурларини ривожлантиришга қаратилган навбатдаги ҳаракатларини танқид остига олди.
«Шимолий Корея бўйича учрашув бўлиб ўтди. У (КХДР етакчиси Ким Чен Ин) жуда, жуда ёмон иш тутмоқда», — деди Трамп.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)