АҚШ президенти Дональд Трампнинг Флорида штати Палм-Бич курорт шаҳрида жойлашган «Мар-а-Лаго» қўрғонидаги шахсий кабинетига бегона одам киргани воқеаси тўқима бўлиб чиқди, деб ёзади «ТАСС». TMZ нашри аниқлашича, Махфий хизмат пухта текширувдан ўтган курортда дам олаётган исталган кишини бу хонага киритиши мумкин.
Аввалроқ Жозеф Янг исмли эркак давлат раҳбарининг қароргоҳини қўриқлаётган Махфий хизмат ходимлари кўзини шамғалат қилиб, Трампнинг портрети фонида селфи олганини даъво қилганди. Америкалик суратни интернетга жойлаган, аммо кейинроқ ўчириб ташлаган эди.
«Мар-а-Лаго» гольф ўйини ишқибозлари учун элита курорти бўлиб, у ерга фақат клуб аъзолари ва уларнинг меҳмонлари кириши мумкин. TMZ маълумотларига кўра, дам олувчилар белгиланган соатларда президентнинг шахсий кабинетига кириши ва у ерда суратга тушиши мумкин. Нашр далил сифатида бошқа кишиларнинг ҳам портрет фонидаги суратларини эълон қилди.
Изоҳ (0)