19 март, якшанба куни Ганада тўфон туфайли ердан суғурилиб чиққан дарахт кўлда сузаётган бир гуруҳ мактаб ўқувчилари устига қулади, деб ёзади «ТАСС».
Ҳодиса мамлакат ғарбида юз берди. Ўқувчилар гуруҳи мамлакатдаги энг йирик шаршаралардан бири Кинтампони томоша қилиш учун экскурсияга келган. Қаттиқ шамол бўлаётганига қарамай, болалар кўлда сузишга қарор қилган.
Айни шу пайтда уларни баҳайбат дарахт босиб қолган: болаларнинг бир қисми қаттиқ зарбадан ҳалок бўлган, бошқалари шохлар орасида қисилиб қолиб, чўкиб кетган. Яна 11 ўқувчи касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)