Расмий Дамашқ БМТ бош котибининг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистурани қабул қилишдан бош тортди, деб ёзади «Газета.ru». Бу ҳақда «РИА Новости» ўз манбасига таяниб хабар қилди.
Манба маълумотларига кўра, де Мистура Сурия раҳбариятига мурожаат қилиб, Женевадаги музокаралар олдидан Дамашққа ташриф имкониятлари ҳақида сўраган. Аммо Дамашқдагилар сабабларига ойдинлик киритмаган ҳолда, рад жавоби берган.
Манба таъкидлашича, де Мистура «Дамашқда номақбул шахсга айланди — бу ҳозир ҳам кузатилмоқда, келажакда ҳам шундай бўлади».
Изоҳ (0)