Афғонистонлик аскар НАТОнинг мамлакатдаги базасида америкалик ҳарбийларни ўққа тутди, деб ёзади «Газета.ru». Бу ҳақда НАТОнинг Афғонистондаги «Қатъий кўмак» операцияси штабининг расмий Twitter’ида хабар берилди.
Уч киши яраланди.
«Афғон аскари Гилменд провинциясидаги базада ўт очиши натижасида уч нафар америкалик аскар жароҳат олди. АҚШлик ҳарбий хизматчиларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда», — дейилади хабарда.
Штабда ҳодиса юзасидан батафсил маълумотлар келтирилмаяпти.
Изоҳ (0)