23 март куни Нью-Деҳли шаҳрида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда икки давлат ҳамкорлигига қўшимча туртки ҳамда узоқ муддатли Ўзбекистон—Ҳиндистон стратегик шерикчилигининг янги йўналишларини белгилаб берадиган масалаҳалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)