18 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида Ўзбекистон—Россия кун тартибининг жорий масалалари, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик кўриш жараёни муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида ташриф якунларига кўра имзоланиши режалаштирилган икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари бўйича олиб борилаётган қўшма ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасида ҳам фикр алмашди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)