Наманган шаҳридаги Чорсу бозорида номаълум шахс лицей ўқувчисини қўрқитиб, 740.000 сўм пули ва Alcatel PH13 русумли қўл телефонини тортиб олиб, кўздан ғойиб бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноятни Наманган шаҳридаги Соли Адашев кўчасида яшовчи, 1994 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)