Тошкент ИИББ профилактика бўлими катта инспектори, подполковник Азимжон Султонов компьютер клублари ва интернет-кафеларида ўтказилган кундузги ва кечки рейдлар бўйича статистикани келтириб ўтди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, икки ой давомида 12 бор рейд ўтказилиб, уларда 339 нафар дарс қолдирган ўқувчи борлиги аниқланди. Аниқланган ўқувчиларнинг 112 нафари мактабда, 227 нафари эса лицей ва коллежларда таълим олади.
Вояга етмаганларни 21:00 дан сўнг муассасага катталар ҳамроҳлигисиз киришига йўл қўйиб берган бешта клуб раҳбарлари 6,27 миллион сўмлик жаримага тортилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)