Тошкент шаҳрида мактаб ва коллежларда тартиб-интизомга риоя этилишини таъминлаш мақсадида ҳарбий раҳбар лавозими таъсис этилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ҳоким ўринбосари ва шаҳар Хотин-қўмитаси раиси Фарида Абдураҳимованинг хабар қилишича, мазкур лавозимга муқаддам ички ишлар органлари, прокуратура, Мудофаа вазирлиги ва бошқа тузилмаларда фаолият кўрсатган тажрибали мутахассислар тайинланади.
«Улар болаларни ватанпарвар, мард ва ор-номусли қилиб тарбиялашда иштирок этади», — дейилади «Газета.uz» хабарида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)