Тошкент вилояти ҳокими Шукурулло Бобоев раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Санкт-Петербург шаҳрида «Санкт-Петербург — Россия ва чет эл ҳудудлари» XI Петербург кичик ва ўрта бизнес партнёриатида қатнашди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Партнёриат чоғида Ўзбекистон делегацияси «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси тақдимотини ўтказди.
Форум иштирокчилари «Ангрен» ЭИЗда инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумотга эга бўлди.
Ўзбекистон делегацияси Санкт-Петербургга ташрифи давомида шунингдек, қатор корхоналарни бориб кўрди.
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Россия компаниялари билан музокаралар ўтказди ва бир нечта битим имзолади.
Партнёриат — иқтисодий ҳамкорлик ва халқаро, шунингдек, минтақалараро алоқаларни ривожлантириш соҳасида Санкт-Петербургда ҳар йили ўтказиладиган энг йирик конгресс-кўргазма тадбирларидан бири.
Изоҳ (0)