Англиянинг «Лестер» клуби ўз тарихида илк бор Европа Чемпионлар лигасининг чорак финалига йўлланма олди.
Нимчорак финалда «Севилья» билан тўқнаш келган Англиянинг амалдаги чемпиони биринчи учрашувни 1:2 ҳисобида бой берганди. Такрорий ўйинда Крэйг Шекспир бошчилик қилаётган «Лестер» 2:0 ҳисобида зафар қучди.
«Лестер» АПЛда жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган бўлса, «Севилья» Ла лига чемпионлиги учун интилаётганди.
Иккинчи ўйинда «Арсенал» ва «Манчестер Сити» клубларидаги ўйинлари орқали танилган Самир Насри қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этди. Шунингдек, худди биринчи ўйинда бўлгани каби «Лестер» посбони Каспер Шмейхель пенальтини қайтаришга муваффақ бўлди.
Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал 14 март, сешанба
Изоҳ (0)