• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Берлиндаги халқаро туризм ярмаркасида намойиш этилди

    Германия пойтахти Берлин шаҳрида бўлиб ўтган ITB Berlin – 2017 халқаро туризм кўргазмасида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти кенг намойиш этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: UzReport

    Фото: UzReport

    Кўргазма энг йирик халқаро сайёҳлик анжуманларидан бири бўлиб, бу йил унда 187 мамлакатдан 10 мингдан зиёд фирма ва компания вакиллари иштирок этди. Кўргазмага 200 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди.

    Мазкур тадбир сайёҳлик саноатининг барча замонавий йўналишларини ўзида мужассам этган бўлиб, унда саёҳат, фаол туризм, спорт туризми ва спорт маҳсулотлари, сайёҳлик ва ахборот технологиялари, ёшлар туризми, экотуризм, маданий сайёҳлик, сайёҳлик бизнеси, круиз каби йўналишларга оид ўнлаб бўлимлар ишлади.

    Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилишича, Мессе Берлин кўргазма мажмуасида ўтказилган анъанавий анжуманда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти, Ўзбекистоннинг Asia Adventures, Havas Tour, Compass Tour, Registon Travel, Sitara International, Sarbon Tour, Olympic Tour Service, Azimut Samarkand Travel, Dolores Travel Services, Euroasia Travel, Bella Asia, Oriental Tales каби қатор сайёҳлик компаниялари ўз хизматларини намойиш этди.

    Ярмарка иштирокчилари Ўзбекистонда туризм соҳасида яратилган шарт-шароитлар, таклиф этилаётган хизматлар, меҳмонхоналар, сайёҳлик операторлари ва агентлари фаолиятига оид кўплаб маълумотлар билан танишди.

    Ушбу нуфузли туризм форумидан ўрин олган «Ўзбекистон» миллий стенди ўзига хос дизайни, миллий безаклари ва мазмунан бойлиги билан кўргазма иштирокчиларининг эътиборини тортди. Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари, диққатга сазовор жойлари ҳақидаги маълумотлар ва суратларни ўз ичига олган альбомлар, буклет ва нашрлар, халқ амалий санъати намуналари барчада катта таассурот қолдирди. Миллий куй-қўшиқлар ва ранг-баранг рақслар ижроси, Ўзбекистонда етиштирилган сархил мевалар ҳамда миллий таомлар йиғилганларга манзур бўлди.

    ITB Berlin – 2017 халқаро кўргазмаси Ўзбекистондаги сайёҳлик хизматларини халқаро туризм бозорларига таклиф этиш, ушбу соҳа вакилларининг чет эллик ҳамкасблари билан ҳамкорлигини кенгайтириш имконини берди.

    Кўргазма доирасида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Шаропов раҳбарлигидаги делегация Германия Бундестагининг туризм ва спорт бўйича қўмитаси, Германия сайёҳлик уюшмаси, Савдо-саноат палатаси каби қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Музокаралар давомида сайёҳлик соҳасидаги икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш, ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

    Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган анжуман ўтказилди. Сайёҳлик соҳаси вакиллари иштирок этган тадбирда туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз юритилди. Ўзбекистоннинг табиий, тарихий ва маданий мероси, диққатга сазовор жойлари, сайёҳлик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

    14.03.2017, 08:34   Изоҳ (0)   4707
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда бир ҳафтада 7 та фоҳишахона аниқланиб, 19 фоҳиша қўлга олинди

    13.03.2017, 23:37

    Бахмалдаги Чоршанба ва Пайшанба деҳқон бозорлари Олий Мажлис сенаторлари ва депутатлари танқидига учради

    13.03.2017, 22:47

    Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига янги директор тайинланди

    13.03.2017, 22:36

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 3500 сўмдан ошди

    13.03.2017, 22:24

    Термиз шаҳрида хусусий тадбиркорнинг 15 та қўйини ўғирлаб кетишди

    13.03.2017, 21:56

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ўтказилган умумхалқ ҳашарида 22 млн киши қатнашди

    13.03.2017, 20:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24

    Исроил урушни тугатиш учун 5 та шарт белгилади

    Дунё | 8 август, 10:09

    “Лопесга кўрсатган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик” — Алишер Қодиров

    Ўзбекистон | 8 август, 09:50

    Фирибгарлик схемалари ҳақида фильм ва сериаллар: уларнинг қурбонига айланмаслик учун нималар қилиш керак?

    Кино | 8 август, 09:42

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20

    Хитойда осма кўприк узилиб, одамлар дарёга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 8 август, 08:55

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.