Тошкентдаги «Новза» жоме масжидининг ёнида, Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишадиган чорраҳада кўприк қурилиш ишлари ниҳоясига етай деб қолди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
«Мазкур улкан ишга арзимас ҳисса қўшиш мақсадида, ‘Новза’ масжиди имом-хатиби, масжид қавми, ҳайъат аъзолари, намозхонлар ташаббуслари билан ҳомийларни жалб қилган холда, хайрия эҳсони ташкиллаштирилди», — дейилади идора ахборотида.
Унда масжид фаоллари, отахонлар иштирок этган. Тадбирда Қуръони карим тиловат қилиниб, «бу ишга бош-қош бўлиб турган азизларимиз ва қурувчиларнинг ҳақига дуойи хайрлар қилинди».
«Тадбир сўнгида ош тарқатилиб, уларнинг юртимиз ободлиги йўлида қилаётган ишларига мувафаққият тиланди», — дейилади идора ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)