Тошкент шаҳар ҳокимлигида 14 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида шаҳардаги мактаблар ва ўрта махсус таълим муассасаларидаги ўқувчилар давомати ва ўқув жараёни таҳлил қилинди.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, Тошкентдаги касб-ҳунар коллежларида ўқувчиларнинг давомати 92 фоиздан ортиқ, академик лицейларда ва мактабларда эса 94—95 фоизни ташкил қилмоқда.
Ўтказилган текширувлар натижасида таълим-тарбия жараёниниг сусайтирилгани сабабли сўнгги икки ой давомида тўртта ўрта махсус таълим муассасасининг раҳбари эгаллаб турган лавозимидан четлатилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)