Буюк Британия қироличаси Елизавета II 91 ёшга тўлишига бир ой қолганда пакана от — понида сайр қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
The Telegraph нашрига кўра, сайр чоғида қиролича, ҳар доимгидек, соч турмагини бузмаслик учун шлем киймасликни маъқул кўрди.
Елизавета II от устида ўзини тутишига қараб, саломатлиги безовта қилаётгани ҳақида пайдо бўлган овозалар асоссиз эканлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Отда сайр Буюк Британия қироличасининг севимли машғулоти ҳисобланади. Елизавета II интервьюларидан бирида, бундай сайрлар уни ўзини оддий инсон каби ҳис этишига имкон беришини билдирганди.
Изоҳ (0)