Японияда ёввойи тўнғизлар Фукусима атом электр станцияси яқинидаги ҳувиллаб қолган шаҳарларни эгаллаб олди.
«Газета.ru»нинг ёзишича, бу шаҳарлар аҳолиси 2011 йилги зилзила, цунами ва Фукусима АЭСдаги авария оқибатида хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган эди.
Экспертларнинг фикрича, тоғлардан тушиб келган тўнғизлар энди ортга қайтмоқчи эмас — улар ўзлари учун емиш кўп ва йиртқичлардан ҳоли жуда қулай жой топган.
Тез орада Фукусима яқинидаги бир неча шаҳар аҳоли учун яна очилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан, тўнғизлар одамларга ҳужум қилиб қолишининг олдини олиш мақсадида, уларга қарши кураш учун овчилар ёлланган.
Ҳукумат бу тўнғизларнинг гўштини истеъмол қилишни тақиқлаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)