Буюк Британиянинг Феликстоу шаҳрида Меган лақабли ротвейлер тўсатдан ўзини нохуш ҳис этган 32 ёшли хўжайини Гэри Грегори жонига оро кирди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Шифокорларга кўра, Грегорининг квартираси қўнғироғини босишганда уларга қора ротвейлер эшик очди. Ит мустақил равишда ўзи эшик тутқичини босган.
«Меган ҳаётимни сақлаб қолди. Ҳушсиз ётган пайтим бошқа икки итим ўзимга келишимга ёрдам беришни истагандек юзимни ялаб-юлқади», — дея ҳикоя қилади Грегори.
Касалхонада Грегорида тўсатдан ички қон кетиши бошлангани маълум бўлди. Эркак бир неча кунни палатада ўтказди, ҳозир унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқ.
Изоҳ (0)