«Оскар» мукофотининг 89-тақдимоти вақтида актриса Николь Кидман қарсак чалишни билмаслиги маълум бўлди, деб ёзади Meduza. The Independent санъаткорнинг қарсак чалиш усулини «энг авангард» деб тан олди. Mashable’нинг талқини бўйича эса Кидман худди денгиз мушугидек қарсак чалган.
Кидман 9 март, пайшанба куни Kyle and Jackie O радиошоусидаги чиқиши давомида нима учун бундай қарсак чалганини тушунтириб берди.
«Жуда ҳам ноқулай эди. Бу жуда мураккаб ҳолат эди — қўлимда катта, боз устига, меники бўлмаган узук бор эди. Бироқ у аъло даражада ишланган эди ва мен уни синдириб қўйишдан қўрққандим», — дея изоҳлади Кидман.
Актрисанинг қўшимча қилишича, агар у ўша вазиятда қарсак чалмаганида, ҳамма нима учун у қарсак чалмаганини муҳокама қилган бўларди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)