Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Биринчи марта 72 ёшида она бўлган ҳиндистонлик аёл ҳомиладорликдан сўнг пайдо бўлган саломатлиги билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапириб берди, деб ёзади Daily Mail.

Фото: Globallookpress

Фото: Globallookpress

Амритсар шаҳрида истиқомат қилувчи Далжиндер Каур илк фарзандини 2016 йил апрелида дунёга келтирган эди. Ўшандан буён аёл юқори қон босими, кучсиз бўғимлардан азоб чекади ва тез чарчайди. Шифокорлар унга дорилар ёзиб берди ва парҳезга амал қилишни тайинлади.

Ўғли Армаан уч ойлик бўлганида, аёл уни кўкрак сути билан боқишни тўхтатишга мажбур бўлди, чунки сути келмай қолди. Чақалоқ жуда озғин бўлишига қарамай, шифокорлар вақт ўтиши билан у вазн йиғишига умид қилмоқда. Таъкидланишича, чақалоқ эмаклашни ўрганган.

Аёл икки йиллик экстракорпорал уруғлантириш курсидан сўнг ҳомиладор бўлишга эришди. Боланинг биологик отаси унинг 80 ёшли турмуш ўртоғи бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди
Марказий Осиё
Туркманистон—Ўзбекистон чегарасидаги гидроиншоот 2040 йилга бориб лойқаланиши мумкин
Дунё
Россия ТИВ Арманистонни Рим статутига қўшилишини қоралаб, “ўта салбий” оқибатлардан огоҳлантирди