Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика Йўл жамғармаси бошқарув кенгаши томонидан 7 март куни «2017 йилда Тошкент шаҳри туманларининг йўл инфратузилмасини ривожлантиришнинг манзилли дастури» тасдиқланди, дея хабар бермоқда «Ўзавтойўл» матбуот хизмати.
Мазкур дастурга мувофиқ Тошкент шаҳри кўчаларини жорий ва тўла таъмирлаш ишлари 2017 йилнинг ўзида икки босқичда — биринчи навбатда ҳамда йил давомида таъмирланиши зарур бўлган кўчалар кесимида амалга оширилади.
«Бугунги кунда кўчаларнинг таъмири ва улардаги инфратузилмани яхшилаш ишлари бошланган ва улар айни кунда ҳам жадал суръатлар билан давом эттирилмоқда», — дейилади компания ахборотида.
Таъмир ишлари Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги корхоналар, жумладан, «Автомагистрал», «Тошкенткўприк» ҳамда «Трансйўлқурилиш» ташкилотлари томонидан амалга оширилмоқда.
Хабар беришларича, Юнусобод тумани Юқори Қорақамиш, Мойқўрғон ва Барака кўчаларидаги жами 7,1 километр узунликдаги жорий таъмирлаш, Сергели тумани Обиҳаёт, Нилуфар, Райҳон, Дарёбўйи, Канора кўчаларидаги 9,5 километр узунликда тўла таъмирлаш ишлари бошланган.
Тошкент шаҳридаги кўчаларнинг инфратузилмасини ривожлантириш ва таъмирлаш мақсадлари учун 1-босқичда 20,6 миллиард сўм, 2-босқичда эса 50 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)