7 март куни кечқурун Нью-Йоркдаги Озодлик ҳайкалини ёритиб турувчи чироқларнинг катта қисми ўчиб қолди. Twitter фойдаланувчилари бунга сиёсий намойиш деб изоҳ берди. Бу ҳақда TJournal маълум қилди.
Twitter фойдаланувчилари ҳодисани 8 мартда #ADayWithoutWomen ҳештеги остида ўтказилиши мўлжалланган намойишга боғлади.
Бироқ ёдгорликларни назорат қилувчи Миллий хиёбонлар хизматининг хабар беришича, чироқларнинг ўчиб қолиши генераторларга боғлиқ.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)