• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ким Чен Иннинг ўлдирилган акасининг ўғли видеомурожаат эълон қилди

    Ўзини Малайзияда ўлдирилган Ким Чон Намнинг ўғли деб атаётган йигитга тегишли видеомурожаат 7 март куни интернетда эълон қилинди. Ким Чон Нам КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси эди, деб ёзади Meduza.

    40 сониялик роликда инглиз тилида гапираётган шахс ўзини «шимолий кореялик Ким Хан Соль, Ким оиласининг вакили» деб таништиради.

    «Бир неча кун аввал менинг отам ўлдирилди, мен ҳозир онам ва синглим билан биргаман, (шу жойида овоз ўчириб қўйилган)... учун биз жуда миннатдормиз ва, умид қиламизки, тез орада ҳаммаси изга тушиб кетади», — дейди у.

    Видеода йигит ўз паспортини кўрсатган, бироқ кўрсатилган ҳужжат саҳифаси монтаж ёрдамида қорайтириб қўйилган.

    Видео қачон ва қаерда олингани номаълум. Ролик шу вақтгача номаълум бўлган Cheollima Civil Defense ташкилоти томонидан эълон қилинган бўлиб, ташкилот сайтида қайд этилишича, у «Ким Чон Нам оиласининг омон қолган аъзолари томонидан қилинган ҳимоя ҳақидаги шошилинч илтимосга жавоб қайтарган» ва «уларни хавфсиз жойга кўчирган» (айнан қаерга кўчиргани айтилмаган).

    Ташкилот кўмак учун Голландия, Хитой, АҚШ ва «номи ошкор этилмаган тўртинчи мамлакат»га, шунингдек, шахсан Голландиянинг Кореядаги элчисига миннатдорчилик билдирган.

    Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги ахборотига кўра, Бирлашиш вазирлиги Cheollima Civil Defense ташкилоти ҳақида ҳеч нарса билмайди. Агентликнинг қайд этишича, Чхоллима — «улкан масофаларни жуда тез босиб ўта оладиган афсонавий отдир».

    Yonhap’нинг ёзишича, Жанубий Корея разведкасидаги манба видеодаги йигит Ким Хан Соль эканини тасдиқлаган. Буни Associated Press’нинг Жанубий Кореядаги манбалари ҳам тасдиқлаган.

    Агентлик ахборотига кўра, овоз таҳлили бўйича мутахассислар видеодаги овозни Ким Хан Соль 2012 йили Финляндия телевидениесига берган интервьюси билан таққослаган ва ҳар икки видеодаги шахс бир киши экани эҳтимоли «жуда юқори»лигини билдирган.

    Мавжуд маълумотларга кўра, Ким Хан Соль 21 ёшда. У Ким Чон Намнинг иккинчи турмушидан бўлиб, ота-онаси ва синглиси билан бирга Макаода яшаб келган. Хабарларга кўра, у Босния ва Францияда таълим олган. 2012 йили Финляндия телевидениесига берган интервьюсида ҳар йили қариндошларини кўргани КХДРга боришини маълум қилган эди.

    КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чон Нам 13 февраль куни Куала-Лумпур аэропортида уюштирилган суиқасддан сўнг вафот этди. Тергов маълумотларига кўра, икки аёл — Вьетнам ва Индонезия фуқаролари Ким Чон Намнинг юзига заҳарловчи модда суртилган мато ташлаган. Гумонланувчиларнинг ҳар иккиси ҳибсда сақланмоқда.

    Малайзия ҳукумати қотиллик Шимолий Корея раҳбарияти томонидан уюштирилган, деб гумон қилмоқда (бу ҳақда Малайзия бош вазири очиқчасига баёнот берди). Ўз навбатида, КХДР томони Ким Чон Нам юрак хуружидан вафот этганини билдириб, Малайзия олиб бораётган терговга ишонмаслигини маълум қилди.

    Шундан сўнг Малайзия Шимолий Кореяга нисбатан визасиз тартибни бекор қилди ва ушбу мамлакат элчисини ўз ҳудудидан чиқариб юборди. Бунга жавобан КХДР Малайзия элчисини персона нон грата деб эълон қилди.

    «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

    08.03.2017, 22:16   Изоҳ (0)   17547
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Мен аёлларга нисбатан чуқур ҳурмат ҳиссини туяман». Трамп 8 март билан табриклади

    08.03.2017, 21:51

    Германия ИШИДнинг Кобулдаги госпиталга уюштирган «маккор ва қўрқоқ» ҳужумини қоралади

    08.03.2017, 21:43

    Reuters: ИШИД етакчиси Ироқ чўлларида яширинаётган бўлиши мумкин

    08.03.2017, 21:22

    Кобулдаги госпиталга уюштирилган ҳужум оқибатида 30 киши ҳалок бўлди. Теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди

    08.03.2017, 20:57

    Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари Хама вилоятида 40 дан зиёд жангарини йўқ қилди

    08.03.2017, 20:48

    Жанубий Корея Конституциявий суди Пак Кин Хенинг импичменти бўйича қарорни 10 март куни эълон қилади

    08.03.2017, 20:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам берилди 

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:50

    “Дарё” дайжести: 9 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:38

    Трамп Калифорния губернаторини ҳибсга олишга рухсат бериши мумкинлигини айтди 

    Дунё | 9 июн, 23:30

    Италияда ишхонасидан 150 минг евролик олтинни сочига яшириб олиб чиққан эркак ушланди

    Дунё | 9 июн, 23:15

    Калифорния губернатори Трампни судга беришини маълум қилди

    Дунё | 9 июн, 23:05

    Саида Мирзиёева Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси билан учрашди 

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:00

    Навоийга 42 та замонавий автобус олиб келинди

    Ўзбекистон | 9 июн, 22:50

    Мексика президенти Лос-Анжелесдаги тартибсизликларни қоралади

    Дунё | 9 июн, 22:40

    “Калмар ўйини” режиссёри учинчи мавсумни суратга олиш пайтида стресс сабаб икки тишидан айрилди

    Лайфстайл | 9 июн, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.